Валюта курслари 24/07/2025
$1 – 12762.53
UZS – 0.46%
€1 – 14978.11
UZS – 0.72%
₽1 – 162.66
UZS – 0.14%
Қидириш
Иқтисод 23/07/2025 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 22 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уфук Улуташ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ташриф доирасида "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери технопарки ҳудудига экскурсия ташкил этилди. Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Туркия инвестицияларини фармацевтика соҳасига йўналтириш, илмий-тадқиқот ва академик алоқаларни кучайтириш, мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, ҳалол фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Туркия ва бошқа мамлакатлар бозорларига чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар мазкур йўналишларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда тегишли идоралар орқали амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг