Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги делегацияси Egis Pharmaceuticals раҳбарияти билан учрашув ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 20 май куни Венгрияга хизмат сафари доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Egis Pharmaceuticals” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Учрашув чоғида инвесторлар учун мамлакатимизда яратилган имкониятлар, қулай бизнес юритиш муҳити ҳамда эркин иқтисодий зоналари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, шартнома асосида ишлаб чиқариш ва технологик трансфер имкониятлари муҳокама қилинди. Ушбу йўналишларда маҳаллий компаниялар билан ҳамкорлик қилишнинг афзалликлари алоҳида таъкидланди.
Шу билан бирга, компания вакиллари билан Тошкентда бўлиб ўтадиган "IV Тошкент халқаро инвестиция форуми" доирасида учрашиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга келишиб олинди.