Валюта курслари 15/12/2025
$1 – 12097.93
UZS – 0.42%
€1 – 14194.50
UZS – 0.68%
₽1 – 151.77
UZS – -0.09%
Қидириш
Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори UNESCO билан Tashkent Pharma фарматсевтика кластерини ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва UNESCO ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

UNESCO – жаҳон миқёсида таълим, илм-фан ва маданият соҳаларидаги глобал стандартлар, сифатни ошириш ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган халқаро мувофиалаштирувчи ташкилот ҳисобланади.

Учрашув чоғида вакиллар «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери лойиҳаси ва унда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда янгиликлар билан танишди. UNESCO вакиллари томонидан Ўзбекистон таълим тизимидаги ўзгаришлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг эҳтимолий ечимлари ҳақида маълумот берилди, ҳамда техникумлар фаолиятида кузатилаётган ҳолатлар ва жорий янгиликлар ҳам муҳокама қилинди.

Суҳбат якунида фармацевтика соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ўқув дастурларини замонавий талабларга мослаш ва таълим сифати ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббуслари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР