Фармацевтика, қурилиш ва тўқимачилик: Тошкент вилояти инвесторлар учун янги имкониятлар очмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган «Ўзбекистон–Хитой» бизнес-форуми доирасида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев нутқ сўзлаб, ҳудудга инвестиция киритиш бўйича устувор йўналишларни тақдим этди:
Тадбирда Тошкент вилоятидаги йирик компаниялар, тадбиркорлар ва Хитой ишбилармонлари иштирок этмоқда. Куннинг иккинчи ярмида икки томонлама ўзаро музокаралар ўтказилиб, электротехника, қурилиш материаллари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича бир қатор шартномалар имзоланишига эришилди.
Шунингдек, тадбир доирасида "Кафтимиздаги буюк ипак йўли-Ўзбекистон ва Хитой инновация ва тадбиркорлик бўйича ҳамкорлик" ИИ Халқаро аёллар форуми ҳам ўтказилиб, вилоятда бир қатор тадбиркор аёллар иштирок этмоқда.
Маълумот ўрнида, ҳозирда вилоятда Хитой сармояси иштирокида 900 тага яқин корхона фаолият юритмоқда. Жами инвестиция ҳажми 6,4 миллиард долларни ташкил этиб, 2024 йилнинг ўзида 1 миллиард долларлик янги сармоя жалб қилинди.