Фармакопея соҳасида Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасида Ўзбекистон ва Қозоғистон фармакопея органлари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон томонидан Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи, Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, профессор Хабибулла Джалилов, Фармакопея қўмитаси раиси Камола Нуридуллаева ҳамда Давлат фармакопеяси мутахассислари иштирок этдилар.
Қозоғистон Республикасидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Фармакопеясини такомиллаштириш бошқармаси раҳбари, Миллий фанлар академиясининг фахрий аъзоси, ЕОИИ Фармакопея қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Давлат фармакопеяси раиси, профессор Ардак Тулеганова қатнашди.
Учрашувда икки давлат фармакопея органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
Учрашув якунида томонлар фармакопея соҳасида илмий-техникавий ҳамкорликни кучайтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, қўшма дастур ва курсларни ишлаб чиқиш ҳамда янги технологияларни жорий этиш юзасидан келишиб олдилар.
Мазкур учрашув Ўзбекистон ва Қозоғистон фармакопея органлари ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиб, фармацевтика соҳасида стандартлар уйғунлигини таъминлаш, дори воситалари сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда глобал фармакопея ҳамжамиятида икки давлат нуфузини янада оширишга хизмат қилади.