Валюта курслари 05/11/2025
$1 – 11950.63
UZS – -0.18%
€1 – 13744.42
UZS – -0.3%
₽1 – 147.70
UZS – -0.06%
Қидириш
Фарғонада кореялик инвесторлар билан автоқисмлар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди

Фарғонада кореялик инвесторлар билан автоқисмлар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди

Фарғонада кореялик инвесторлар билан автоқисмлар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев Корея Республикасининг “Hansae Mobility” компанияси вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашувда жорий йил октябрь ойида вилоят делегациясининг Кореяга қилган амалий ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг навбатдаги босқичига ўтиш, истиқболли лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Корея компаниясининг Фарғона вилоятида автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ йирик лойиҳаси, уни амалга ошириш жараёнлари ҳақида сўз борди. 

Мирзоҳид Убайдуллаев хорижий сармояларни жалб этиш, истиқболли лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вилоят раҳбарияти учун устувор вазифалардан бири эканини таъкидлади. 

Шунингдек, инвесторларга лойиҳани бошлашлари учун эркин иқтисодий зоналар, солиқ ва божхона имтиёзлари, инфратузилма имкониятлари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Янги корхона фаолият бошлаши вилоятда иш ўринлари яратилишига ва замонавий технологияларнинг жорий этилишига хизмат қилиши қайд этилди ва ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг