Фарғонада «Энергосавдо» муҳандиси $10 минг пора талаб қилгани учун ушланди
Фарғонада «Энергосавдо» муҳандиси $10 минг пора талаб қилгани учун ушланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «Энергосавдо» филиали муҳандиси $10 минг миқдорида пора талаб қилгани учун қўлга олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, муҳандис ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 1962 йилда туғилган фуқародан уй ва хусусий боғда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун ҳисобланган 1,8 млрд сўмлик жаримани 210 млн сўмга камайтириш эвазига пул талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, муҳандис сўралган пул маблағидан 9 минг АҚШ долларини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.