Валюта курслари 23/02/2026
$1 – 12212.79
UZS – 0.36%
€1 – 14411.09
UZS – 0.36%
₽1 – 159.52
UZS – 0.36%
Қидириш
Фарғонада болалар боғчаларидаги 60 нафардан ортиқ тарбияланувчи юқори ҳарорат билан шифохонага ётқизилди

Фарғонада болалар боғчаларидаги 60 нафардан ортиқ тарбияланувчи юқори ҳарорат билан шифохонага ётқизилди
 

Фарғонада болалар боғчаларидаги 60 нафардан ортиқ тарбияланувчи юқори ҳарорат билан шифохонага ётқизилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 21 февраль куни Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасига Фарғона шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 2-, 58- ва 61-сонли боғчаларида тарбияланувчи 62 нафар болада тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар қилди.

Тиббий хизматлар маълумотларига кўра, айни пайтда стационарда даволанаётган барча болаларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Тиббиёт ходимлари болалар саломатлигидаги ўзгаришларни чуқур клиник ва лаборатория таҳлиллари асосида ҳар томонлама ўрганмоқда.

Айни вақтда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда содир бўлган ҳолат юзасидан батафсил текширув олиб бормоқда.

Текширув натижалари ва кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида вазирликнинг расмий ахборот каналлари орқали мунтазам равишда маълум қилиб борилиши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР