Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 27/06/2025 Фарғона вилоятида умумий қиймати 35 миллион долларлик учта йирик инвестиция лойиҳаси ишга туширилди

Фарғона вилоятида умумий қиймати 35 миллион долларлик учта йирик инвестиция лойиҳаси ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Йирик инвестициявий лойиҳаларга старт берилди Бугун “Қўқон" эркин иқтисодий зонаси Қувасой ҳудудида қатор инвестиция лойиҳаларининг қурилиши бошланди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, тадбиркорлар, нуронийлар ҳамда хорижлик ҳамкорлар иштирок этди.

"Arborvitae Pharmaceuticals" МЧЖ томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Тадбиркор Дилмуроджон Аҳмедов томонидан умумий қиймати 10 миллион долларлик лойиҳани қурилишига киришилди. Корхона жорий йилнинг 4-чорагида ишга туширилади, 400 та янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, Туркия сармоядорлари иштирокида “NF TEXTIL KIMYA” МЧЖнинг кимёвий моддалар ва бўёқларни қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳасига старт берилди. 10 миллион долларлик умумий қийматга эга мазкур лойиҳа доирасида корхонада замонавий технологиялар асосида юқори технологик ишлаб чиқариш жараёнлари йўлга қўйилиб, 100 нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланади.

“Омина Малика” МЧЖ томонидан эса тара идишлар ишлаб чиқариш, мева-сабзавотларни қадоқлаш ва музлатгичлар ташкил этиш ишлари ҳам бошланмоқда. Умумий қиймати 15 миллион долларни ташкил этувчи мазкур лойиҳа “Ҳамкорбанк” кўмагида, тадбиркор Носиржон Қорабоев ҳамда хитойлик инвесторлар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Замонавий корхонада 40 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлади. Вилоят ҳокими тақдимотлар билан танишиб, старт олаётган қурилиш ишларига муваффақият тилади. Нуронийлар иштирокида дуолар қилиниб, эзгу ниятлар билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг