Фарғона вилоятида Туркия компанияси билан қўшма лойиҳалар муҳокама қилинмоқда

Фарғона вилоятида Туркия компанияси билан қўшма лойиҳалар муҳокама қилинмоқда

Фарғона вилоятида Туркия компанияси билан қўшма лойиҳалар муҳокама қилинмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг “Terminal Yapı ve Ticaret Anonim Şirketi” компанияси раҳбари Мехмет Алп Делимоллаоглуни қабул қилди

Учрашувда компания томонидан вилоятда амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими бугунги кунда   Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича катта мақсадлар белгиланганини, бу жараёнда ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг