Валюта курслари 13/03/2026
$1 – 12102.39
UZS – -0.27%
€1 – 13990.36
UZS – -0.55%
₽1 – 153.08
UZS – -0.21%
Қидириш
Фарғона вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Фарғона вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Фарғона вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг топшириғига мувофиқ, ҳудудларда туризм соҳаси вакиллари билан бевосита мулоқот ўрнатиш, истиқболли лойиҳаларни аниқлаш ҳамда улар асосида ҳудудий амалий дастурларни ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов бошчилигида Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлди.

Хизмат сафари доирасида вилоят ҳокимлиги ва тегишли идора ҳамда ташкилотлар вакиллари, шунингдек, 45 нафардан зиёд туризм соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий тадбиркорлар — туроператорлар, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш объектлари, транспорт хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар, дам олиш масканлари ҳамда маданий муассасалар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида Фарғона вилоятида 2025 йилда туризм соҳасида амалга оширилган лойиҳалар, эришилган ижобий кўрсаткичлар ҳамда соҳанинг бугунги ҳолати юзасидан атрофлича маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, 2026-2027 йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар — туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш, янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш, сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда соҳада хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар асосида Фарғона вилоятида туризмни ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар бўйича аниқ манзилли режа ва таклифлар шакллантирилди.

Мазкур ташаббусларнинг изчил амалга оширилиши натижасида вилоятнинг туристик жозибадорлиги янада ортиши, янги иш ўринлари яратилиши ҳамда маҳаллий аҳоли даромадларининг ошишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг