Валюта курслари 28/11/2025
$1 – 11902.30
UZS – 0.17%
€1 – 13780.48
UZS – 0.23%
₽1 – 152.18
UZS – 0.75%
Қидириш
Фарғона вилоятида тиббий препаратлар билан ноқонуний савдо аниқланди

Фарғона вилоятида тиббий препаратлар билан ноқонуний савдо аниқланди

Фарғона вилоятида тиббий препаратлар билан ноқонуний савдо аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро “С.Ғ.” тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ўзига қарашли бўлган нотурар бинода, тегишли ҳужжатларсиз тиббий дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланаётганлиги фош этилди.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу манзилда тегишли шароитларда сақланмаётган жами 66 турдаги 41 319 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, шундан 56 турдаги 36 361 дона дориларнинг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Таъкидлаш лозимки, дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд 565 млн сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 186³-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг