Валюта курслари 05/03/2026
$1 – 12179.81
UZS – -0.25%
€1 – 14139.54
UZS – -0.22%
₽1 – 156.73
UZS – -0.51%
Қидириш
Фарғона вилоятида қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди

Фарғона вилоятида қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди

Фарғона вилоятида қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Божхона органлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, 1983 й.т. маҳаллий фуқаро бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина тўхтатилди.

Натижада, унинг салон қисмида 9960 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Бошқа ҳолатда эса қўшни давлатдан кучли таъсир қилувчи дори воситаларини контрабанда қилиб, Тошкент шаҳридаги жиноий шерикларига етказиб бериш билан шуғулланган Қувасой шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс бошқарувидаги “Кобальт” русумли транспорт воситаси Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина эшикларининг ички қисмига 8000 дона “Зардекс” ва 309 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситалари яшириб қўйилганлиги маълум бўлди.

Бағдод туманида қайд этилган ҳолатда, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинадан 1691 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди.

Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 2001 й.т. маҳаллий фуқаро ўзининг 1991 й.т. жиноий шериги воситачилигида 1274 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дориларни харидорга 56 млн сўмга сотган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан тегишлилиги бўйича Жиноят Кодексининг 251¹, 246, 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг