Валюта курслари 03/02/2026
$1 – 12242.17
UZS – 0.14%
€1 – 14522.89
UZS – -0.26%
₽1 – 159.90
UZS – -1.3%
Қидириш
Фарғона вилоятида катта миқдордаги кучли гиёҳванд моддалар партияси билан чегара қоидабузари қўлга олинди

Фарғона вилоятида катта миқдордаги кучли гиёҳванд моддалар партияси билан чегара қоидабузари қўлга олинди

Фарғона вилоятида катта миқдордаги кучли гиёҳванд моддалар партияси билан чегара қоидабузари қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ўтказилган тезкор тадбирда, “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Фарғона вилояти Риштон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмини бузиб, қўшни давлатдан кириб келган Учкўприк туманида яшовчи, 1983 й.т. шахс қўлга олинди.

Холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнида умумий баҳоси 1 млрд 320 млн сўмни ташкил этувчи 9 542 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, “Зардекс” дори воситаси таркибида бўлган “Прегабалин” моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сонли қарорига мувофиқ, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган ва унинг эркин муомаласи чекланган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 223-моддаси 1-қисми, 246-моддаси 1-қисми ва 2511-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг