Фарғона вилояти хитойлик инвесторлар билан учта йирик лойиҳани муҳокама қилди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Фарғона вилояти хитойлик инвесторлар билан учта йирик лойиҳани муҳокама қилди

Фарғона вилояти хитойлик инвесторлар билан учта йирик лойиҳани муҳокама қилди

Фарғона вилояти хитойлик инвесторлар билан учта йирик лойиҳани муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг "Hunan Zhongwei Group" компанияси директори Чень Минбо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда компания вакиллари билан ўтказилган музокараларда эришилган келишувларнинг амалий самараси сифатида Фарғона ва Марғилон шаҳарларида қурилиши режалаштирилаётган йирик инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди.

Инвесторлар томонидан ҳозирда учта аниқ лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, Марғилон шаҳридаги Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий туризм маркази ҳудудида 12 қаватли замонавий меҳмонхона, унга ёндош ҳудудда йирик халқаро савдо маркази барпо этилади ва Фарғона шаҳридаги “Бақай” кичик саноат зонасида Фошань ишлаб чиқариш технопарки қурилиб, 20 тадан ортиқ корхоналар жойлаштирилади.

Мулоқотда мазкур инвестицион лойиҳалар жойлашуви, кўриниши ҳамда иқтисодий самарадорлиги бўйича тақдимот ўтказилди. Лойиҳаларни янада такомиллаштириш, илғор тажрибаларни тадбиқ этиш кабилар хусусида фикр алмашилди.

Учрашувда ушбу лойиҳаларни қисқа фурсатларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР