Фарғона вилояти ва POMA S.A.S. туристик канат йўлларини ривожлантирмоқда

Фарғона вилояти ва POMA S.A.S. туристик канат йўлларини ривожлантирмоқда

Фарғона вилояти ва POMA S.A.S. туристик канат йўлларини ривожлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Франциянинг “POMA S.A.S.” компаниясининг Марказий Осиё бўйича менежери Антон Чудайев билан учрашди.

Мулоқотда туризм соҳасидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилиниб, келгусидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хусусан, компания томонидан Шоҳимардон, Ёрдон ҳамда Данғара туманларида амалга оширилиши кўзда тутилган осма дор йўлларини барпо этиш лойиҳаси тақдимот қилинди. Мазкур лойиҳа аввалги учрашувда билдирилган таклифлар асосида янада такомиллаштирилди.

Суҳбат давомида замонавий туризм масканларини яратишда Франция компаниясининг бой тажрибасидан фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди. 

Туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бу йўналишдаги ишларни сифатли бажариш, айниқса, осма дор йўлларидан фойдаланувчилар хавфсизлигини мукаммал таъминлаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳудудларнинг мавжуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда туризм йўналишларини ривожлантириш, уларни йирик туризм марказларига айлантириш бўйича амалий ишлар бошлангани, бунда инфратузилма муҳим ўрин тутишлиги қайд этилди.

 Учрашув якунида ушбу жараёнларни изчил давом эттириш ҳамда лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш босқичлари келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг