Валюта курслари 26/11/2025
$1 – 11936.89
UZS – -0.43%
€1 – 13769.20
UZS – -0.39%
₽1 – 151.56
UZS – -0.3%
Қидириш
Фарғона вилояти ва Германия тиббиёт компаниялари қўшма лойиҳаларнинг амалий ижросини муҳокама қилди

Фарғона вилояти ва Германия тиббиёт компаниялари қўшма лойиҳаларнинг амалий ижросини муҳокама қилди

Фарғона вилояти ва Германия тиббиёт компаниялари қўшма лойиҳаларнинг амалий ижросини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Германиянинг "MedCare24 GmbH" компанияси бош директори Евгений Поляновский, "Germany Medical Institute" таъсисчиси Олга Энгельманн ва Фрайбург университет клиникаси илмий гуруҳ раҳбари Ирина Назаренкони қабул қилди. Учрашувда "Сentral Asian Medical university" халқаро тиббиёт университети ректори Нурилло Мамасодиқов ҳам иштирок этди.

Жорий йил июль ойида вилоят делегациясининг Германияга қилган амалий ташрифи доирасида "Central Asian Medical University" халқаро тиббиёт университети ҳамда Германиянинг "MetCare24 GmbH" компанияси ва "Germany Medical Institute" ўртасида умумий қиймати 5 миллион евро бўлган шартнома имзоланганди.

Мазкур ҳамкорлик тажриба алмашиш, шифокор ва тиббиёт ходимларини ўқитиш, беморларни ижтимоий дастурлар асосида даволаш ҳамда халқаро клиник ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим ўрин тутади.

Бугунги учрашувда ушбу келишувларнинг амалий босқичига ўтиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Меҳмонлар икки кун давомида "Central Asian Medical University" халқаро тиббиёт университети ва унинг клиникаларида бўлиб, фаолияти билан яқиндан танишиб, аҳоли учун замонавий ва сифатли тиббий хизматлар кўламини юқори баҳолашди.

Фарғона вилоятида тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, университет битирувчиларини немис тилини билган ҳолда Германияда малака ошириш ва иш билан таъминлаш, лойиҳа доирасида илмий лаборатория ҳам ташкил этиш ва яна кўплаб йўналишларда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича фикр алмашилди. 

Вилоят ҳокими бу каби истиқболли лойиҳалар вилоятимиз тиббиёти учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этиб, доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди. Мазкур лойиҳаларни тезлаштириш зарурлигини таъкидлади. 

Келишувларни амалий босқичга ўтказиш юзасидан ҳамкорлик чора-тадбирлари белгилаб олинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг