Валюта курслари 23/01/2026
$1 – 12136.92
UZS – 0.12%
€1 – 14191.70
UZS – 0.03%
₽1 – 159.99
UZS – 2.3%
Қидириш
Фарғона вилояти Малайзияда ўзининг туризм салоҳиятини тарғиб қилмоқда

Фарғона вилояти Малайзияда ўзининг туризм салоҳиятини тарғиб қилмоқда

Фарғона вилояти Малайзияда ўзининг туризм салоҳиятини тарғиб қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти делегацияси делегацияси айни пайтда Малайзияда амалий ташриф билан бўлиб, ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида учрашувлар ўтказилмоқда.

Туризм соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, Малайзиянинг етакчи туризм компаниялари учун Фарғона туризм салоҳияти ва янги саёҳат пакетига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда 20 дан ортиқ малайзиялик йирик туроператорлар иштирок этиб, янги туристик пакетлар ва йўналишлар билан таништирилди.

Тақдимотда Фарғона водийсидаги 3 та Республикани ўз ичига олган “Олтин учбурчак” номли тур-пакет уларда катта қизиқиш уйғотди.

Б2Б шаклида давом этган учрашувда Малайзиянинг 50 йиллик тарихга эга, энг йирик компанияси СEДУНИА ТРАВEЛ ижрочи директори Ноордана Фард ва ДИЛРАБО ТРАВEЛ компанияси ўртасида зиёрат туризми йўналишида ҳамкорлик қилиш, 2026-2027 йилги мавсумда 3000 нафар саёҳатчилар алмашинувига келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг