Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Фарғона вилояти ҳокими Хитой инвесторлари билан қишлоқ хўжалиги техникаси ва фармацевтика соҳасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди

Фарғона вилояти ҳокими Хитой инвесторлари билан қишлоқ хўжалиги техникаси ва фармацевтика соҳасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди

Фарғона вилояти ҳокими Хитой инвесторлари билан қишлоқ хўжалиги техникаси ва фармацевтика соҳасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизда истиқболли лойиҳаларни амалга ошираётган ҳамда инвестиция киритишга қизиқиш билдираётган йирик хитойлик инвесторларни қабул қилди

“Fergana khan’s blood – baoma machinery engineering Ltd.” компанияси раҳбари Юан Янпинг ва унинг ҳамкорлари иштирок этган учрашувда дастлаб Қувасой шаҳридаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси филиалида амалга оширилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш лойиҳасининг бугунги ҳолати, жараёнларнинг бориши ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг хитойлик инвесторлар тиббиёт соҳасига оид таклифларини тақдим этдилар. Хусусан, энг янги ихтиролардан бўлган ва тиббиётда қон тўхтатиш учун фойдаланиладиган  препаратларни, шунингдек, қарийб 130 турдан зиёд жаҳон талаблари даражасидаги тиббий дори-дармон воситаларини маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш имкониятлари мавжудлигини билдирдилар.  Бунинг учун вилоятда зарур хомашё базаси борлиги қайд этилди.

Вилоят раҳбари мазкур ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, фармацевтика кластери – махсус фарм зона ташкил этиш, унда илмий лабораторияларни ҳам жойлаштириш таклифини билдирди. Инвесторлар билан фаолият туридан келиб чиқиб турар-жой ва инфратузилма объектларини қуриш йўналишида ҳам ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади.  

Шунингдек, вилоят раҳбари “Chengli Group” компанияси бошқаруви раиси Люу Хуй билан ҳам мулоқот қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги дўстона, ишончли муносабатлар мустаҳкамланаётгани, вилоятимиздаги қулай инвестицион муҳит туфайли хитой капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бораётгани қайд этилди.

“Chengli Group” компанияси коммунал хизматлар, қурилиш, ёнғин хавфсизлиги, саноат ва логистика соҳаларида қўлланиладиган қарийб 200 турдан ортиқ махсус техникалар ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Учрашувда бу ишлаб чиқаришларнинг айрим йўналишларини Фарғонада ҳам йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувларда вилоят раҳбари экспортбоп, рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, бу жараёнларга энг замонавий технологияларни жалб этиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш муҳимлигига эътибор  қаратди.

Билдирилган таклифлар юзасидан лойиҳаларни амалий босқичига ўтиш чора-тадбирлари келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг