Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Фарғона вилояти ҳокими Марказий Осиё бўйича Европа Иттифоқининг махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашув ўтказди

Фарғона вилояти ҳокими Марказий Осиё бўйича Европа Иттифоқининг махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашув ўтказди

Фарғона вилояти ҳокими Марказий Осиё бўйича Европа Иттифоқининг махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона тинчлик форуми доирасида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашди.

Мулоқот аввалида Эдуардс Стипрайс Фарғонада ўтказилаётган Тинчлик форумининг юқори даражада ташкил этилганини алоҳида таъкидлади. У Ўзбекистон Президенти ташаббуслари натижасида Марказий Осиё давлатлари ўртасида дўстона, яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатлар мустаҳкамланиб, стратегик шериклик руҳидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини қайд этди.

Учрашувда, хусусан, Тожикистон ва Қирғизистон билан ҳамкорлик изчил ривожланиб, ҳудудлараро муносабатлар фаоллашгани ҳамда чегара билан боғлиқ муаммолар деярли ҳал этилгани эътироф этилди. Минтақадаги тинчлик ва ҳамжиҳатлик давлатлар тараққиётида муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Шунингдек, жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” биринчи саммитида қатор долзарб масалалар бўйича келишувларга эришилгани қайд этиб ўтилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда жадал ривожланаётганини таъкидлади.

Айниқса, Фарғона вилояти Европа давлатлари билан таълим, тиббиёт, миграция ва савдо-инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириб келаётгани қайд этилди.

Учрашув якунида Европа Иттифоқи билан ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг