Валюта курслари 17/03/2026
$1 – 12091.22
UZS – 0.08%
€1 – 13844.45
UZS – 0.05%
₽1 – 149.16
UZS – -0.85%
Қидириш
Фарғона вилояти CLAAS билан қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Фарғона вилояти CLAAS билан қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Фарғона вилояти CLAAS билан қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров “CLAAS” компаниясининг Евросиё бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистондаги бошқарувчиси Фолькер Гунтер Цеттль ҳамда компаниянинг маҳаллий масъул вакилларини қабул қилди.

Учрашувда вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш ва бу борада “CLAAS” компанияси билан йўлга қўйилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мамлакатимизда сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни алоҳида эътироф этиб, замонавий технологиялар ва техникалар кенг тадбиқ этилаётганини таъкидлади. Бу борада CLAAS компаниясининг ўрни муҳим эканлигини таъкидлаб, мазкур компания томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий ва ишончли техника воситалари фермер хўжаликлари самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётганини қайд этди. Шунингдек, ушбу техникаларнинг Ўзбекистон бозорида ўз ўрнига эга экани эътироф этилди.

Мулоқот давомида қишлоқ хўжалиги техникаларини, жумладан,  DOMINATOR русумли ғалла ўриш комбайнлари ва тракторларни янада такомиллаштириш, уларни рақамлаштириш ва интеллектуал бошқарув элементлари билан жиҳозлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдимот қилинди.

Шунингдек, вилоятимизда соҳада малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида минтақавий ўқув марказини ташкил этиш, дуал таълим тизимини жорий этиш, сервис хизматларини кенгайтириш ҳамда техникалардан самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоғини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Маълумот учун, CLAAS — Германияда жойлашган йирик саноат компанияси бўлиб, дунёдаги етакчи қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. Компания юқори самарадорликка эга комбайнлар ва замонавий агротехника воситалари ишлаб чиқариши билан машҳур.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг