Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
Фарғона ва Туркия қўшма туризм лойиҳалари бўйича келишиб олдилар

Фарғона ва Туркия қўшма туризм лойиҳалари бўйича келишиб олдилар

Фарғона ва Туркия қўшма туризм лойиҳалари бўйича келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркия туризм агентликлари уюшмасида Фарғона вилояти ва турк сайёҳлик агентликлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир доирасида вилоятимизнинг сайёҳлик имкониятлари кенг намойиш этилиб, вилоят ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов бу ҳақида батафсил маълумот берди.

Фарғонага турк сайёҳлари оқимини ошириш мақсадида ҳамкорликда янги таништирув ва тарғибот лойиҳаларини амалга ошириш, туризм йўналишида профессионал таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифи илгари сурилди.

Ўз навбатида, Туркия туризм агентликлари уюшмаси (TÜRSAB) вице-президенти Давут Гунайдин таклифларни қўллаб-қувватлаб, биргаликдаги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, ҳамкорликнинг илк қадамлари сифатида ноябрь ойи охирида Истамбул ва Анқарада фарғоналик туроператорлар иштирокида тақдимотлар ўтказиш, декабрь ойида эса Туркиянинг етакчи туроператорлари учун вилоятимизда инфотур ташкил этишга келишилди.

Туризм йўналишида, шунингдек, Фарғонанинг “Дилрабо Тревел” ва Туркиянинг “Тумбалу” компаниялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан келишув имзоланиб, амалий ишлар бошланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг