Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 29/04/2025 Фарғона ва Омск вилояти ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Фарғона ва Омск вилояти ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" V халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда вилоятимиз вакиллари ҳам иштирок этиб, самарали келишувларга эришилмоқда. Мазкур тадбир минтақа давлатларида савдо-саноат кооперациясини ривожлантирадиган муҳим воқеа, қатор муаммоларни ҳал этиш, жумладан, янги саноат технологияларини оммалаштириш ва корхоналар шериклигини йўлга қўйишга кўмаклашадиган муҳим платформадир.

Мазкур кўргазма доирасида бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Омск вилояти губернатори Виталий Хоценко билан учрашув ўтказди. Унда амалий ҳамкорликни кенгайтириш, Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил апрель ойи бошида Омск вилоятига қилган амалий ташрифи ва унда эришилган келишувларнинг ижроси ҳамда "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" V халқаро саноат кўргазмаси бўйича муҳокамалар олиб борилди.

Шунингдек, Фарғонадан Омск вилоятига қишлоқ хўжалиги, текстиль, қурилиш маҳсулотлари етказиб берилиши бўйича ҳам фикр алмашилди. Ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.

Учрашувда Фарғона вилояти ва Омск вилояти ўртасида ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш мақсадида 2025-2027 йилларга мўлжалланган “йўл харитаси” имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг