Валюта курслари 16/10/2025
$1 – 12233.67
UZS – 0.4%
€1 – 14233.88
UZS – 1.08%
₽1 – 154.84
UZS – 1.48%
Қидириш
Фарғона ва Боткен савдо-иқтисодий ҳамда маданий алоқаларни кенгайтирмоқда

Фарғона ва Боткен савдо-иқтисодий ҳамда маданий алоқаларни кенгайтирмоқда

Фарғона ва Боткен савдо-иқтисодий ҳамда маданий алоқаларни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Тинчлик форумида иштирок этаётган Қирғизистон Республикаси Президентининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Ойбек Шаменов билан учрашди.

Унда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дуйшонқул Чотонов ҳам иштирок этди. Мулоқотда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстона муносабатлар изчил ривожланаётгани, чегара билан боғлиқ барча масалалар ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ҳал этилгани таъкидлаб ўтилди.

Хайрулло Бозоров чегарадош ҳудудларда тинчлик ва барқарорлик қарор топганини қайд этар экан, вилоятимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритди. Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдаги чора-тадбирлар ва вазифалар алоҳида қайд этилди.
 
Ўз навбатида Ойбек Шаменов ҳам Қирғизистонда ҳам шундай эзгу ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилаётгани,  бу каби ютуқлар ва янгиланишлар тинчлик ва осойишталик муҳити туфайли амалга ошаётгани тўғрисида тўҳталиб ўтди. Фарғона тинчлик форумининг ўтказилаётгани ҳам халқаро муносабатларни янада мустаҳкамлашига, дўстлик, ҳамжиҳатлик алоқаларини  янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди. 

Учрашувда ҳудудлараро савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари келишиб олинди.

Маълумот ўрнида, вилоятимизда 50 та Қирғизистон капитали иштирокидаги корхоналар фаолият олиб бормоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг