Валюта курслари 26/12/2025
$1 – 12078.47
UZS – 0.09%
€1 – 14234.48
UZS – -0.04%
₽1 – 155.23
UZS – 0.99%
Қидириш
Фарғона ҳокими кореялик AHA компанияси билан саноат лойиҳасини ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Фарғона ҳокими кореялик AHA компанияси билан саноат лойиҳасини ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Фарғона ҳокими кореялик AHA компанияси билан саноат лойиҳасини ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Жанубий Кореянинг “AHA Co., Ltd” компанияси раҳбари Ку Ги До бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда компания томонидан Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудида амалга оширишга киришилаётган инвестицион лойиҳа билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур компания вилоятимиздаги лойиҳага 20 миллион доллар миқдорида сармоя киритмоқда. Янги корхонада ички бозор ва экспорт учун интерактив электрон доскалар (IFPD), электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар, тиббий жиҳозлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар маҳаллий тарзда ишлаб чиқарилади. Корхона келгуси йилдан фаолият бошлаши режалаштирилган.

Учрашувда компания раҳбари корхонани қурилишига киришилаётганлиги, смета лойиҳалари бўйича маҳаллий ҳамкорлар билан ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот берди. Шунингдек, шоурум ва кўргазмалар учун Кореядан маҳсулотлар келтирилганлиги билдирилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хорижий инвесторлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдириб, “AHA Co., Ltd” компанияси лойиҳасини амалга оширишда барча зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлади. 

Учрашувда келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари белгиланиб, амалий чора-тадбирлар келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг