Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон 23/06/2025 Фарғона божхоначилари йўловчини шахсий кўрикдан ўтказиш чоғида 250 грамм олтин аниқлашди

Фарғона божхоначилари йўловчини шахсий кўрикдан ўтказиш чоғида 250 грамм олтин аниқлашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари халқаро аэропортда қимматбаҳо метални ноқонуний олиб чиқишга уриниш ҳолатини фош қилишди.

Божхона идораси матбуот хизмати маълум қилишича, чет элга йўл олган йўловчилардан бири шубҳали ҳаракатлари билан эътиборни тортган.

Шахсий кўрик жараёнида, замонавий сканер ускунаси (Body Scanner) ёрдамида аёл шахсда умумий оғирлиги 250 граммни ташкил этувчи учта олтин қуймаси борлиги аниқланган. Ушбу қуймаларни у яширин тарзда, тананинг ноинсоф жойига жойлаштириб, мамлакат ҳудудидан олиб чиқишга уринган.

Дастлабки баҳога кўра, ушбу олиб қўйилган олтиннинг қиймати тахминан 358 миллион сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан процессуал текширув ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг