Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Иқтисод 18/07/2025 "Farg‘onaazot" АЖ бозорда устун мавқега корхона мақомини йўқотди

"Farg‘onaazot" АЖ бозорда устун мавқега корхона мақомини йўқотди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, агар хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг бозордаги улуши 40 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этса устун мавқега эга деб эътироф этилиши белгиланган.

Бугунги кунда, “Farg‘onaazot” АЖнинг карбамид ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича бозордаги улуши 40 фоиздан камни ташкил этганлиги муносабати билан Қўмита томонидан устун мавқеини йўқотганлиги эътироф этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг