Валюта курслари 15/12/2025
$1 – 12097.93
UZS – 0.42%
€1 – 14194.50
UZS – 0.68%
₽1 – 151.77
UZS – -0.09%
Қидириш
Фарғонада Япониянинг Shogun City инвестиция лойиҳасига страт берилди

Фарғонада Япониянинг Shogun City инвестиция лойиҳасига страт берилди

Фарғонада Япониянинг Shogun City инвестиция лойиҳасига страт берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғонада япон компанияси томонидан амалга оширилаётган “Shogun City” лойиҳасига старт берилди.

Шу муносабат билан Фарғона шаҳридаги “Asia” меҳмонхонасининг анжуманлар залида тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов, Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, “Ўзбекистон-Япония савдо уйи” раҳбари Бунёдбек Ибрагимов, вилоятимизга ташриф буюрган Окуда Такефуми бошчилигидаги Япония ишбилармонлар делегацияси вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Япон боғи, меҳмонхона ва ресторанлар мажмуасини ўз ичига олган йирик ва замонавий “Shogun city” лойиҳаси Япониянинг “Micado Development” компанияси раҳбари Окуда Такефуми бошчилигидаги инвесторлар томонидан Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массиви – “Экошаҳар”да амалга оширилмоқда. Япон маданияти ва меъморчилиги анъаналари уйғунлашган замонавий турар-жой мажмуаси ҳамда бизнес маркази ҳам барпо этилади.

Тадбирда сўз олганлар томонидан Ўзбекистон ва Япония давлатлари раҳбарларининг яқин, ўзаро ишончга асосланган муносабатлари натижасида сўнгги йилларда кўплаб соҳаларда алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани, юртимизда инвесторлар учун қулай шарт-шроитлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Фарғона вилояти билан Япония ўртасида ҳам кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришда “Shogun city” лойиҳаси муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

“Лойиҳанинг умумий қиймати 60 млн АҚШ долларини ташкил қилади ва бу менинг шахсий ҳаётим учун ҳам, Япония учун ҳам жуда катта лойиҳа ҳисобланади. Келгусида Ўзбекистон ва Фарғона учун ҳам улкан бизнесга айланадиган лойиҳа бўлади”,- деди Окуда Такефуми. Шунингдек,  лойиҳа япон инвесторларини вилоятимизда фаолият бошлашларида ўзига хос платформа бўлишига, вилоят туризм салоҳиятини янада оширишига ишонч билдирилди.

Тадбир доирасида вилоят расмийлари, инвестор ва ҳамкорлар иштирокида мазкур лойиҳа бошланишига расман старт берилди.

Окуда Такефуми бошчилигидаги Япония ишбилармонлар делегацияси Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивидаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишдилар. Шу ерда “Shogun city” лойиҳасининг биринчи босқичи “Sakura Garden” замановий турар-жой мажмуаси офисининг ҳам тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР