Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Фарғонада TÜGİADнинг минтақавий офисини очиш ва маҳаллий тадбиркорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров TÜGİAD – Туркия ёш ишбилармонлари уюшмасининг Туркий давлатлар бўйича координатори Жемал Эрсойни қабул қилди.

TÜGİAD – Туркия ёш ишбилармонлари уюшмаси 1986 йилда ташкил этилган миллий нодавлат ташкилот бўлиб, Туркиянинг турли ҳудудларидаги ёш ва фаол тадбиркорларни бирлаштиради.

Уюшманинг асосий мақсади ёшларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, инновацион ғоялар ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, шунингдек, халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришдан иборат.

Мулоқотда Фарғона вилоятида TÜGİADнинг минтақавий офисини очиш, маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, онлайн форматда учрашувлар, тажриба алмашинувларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, сув таъминоти ва канализация тизими технологиялари, қуёшдан электр олиш, текстиль каби йўналишларда қатор истиқболли лойиҳалар таклифлари билдирилди. 

Ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР