Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 04/05/2025 Фарғонада Цингапур компанияси билан муқобил энергия манбалари жорий этилади

Фарғонада Цингапур компанияси билан муқобил энергия манбалари жорий этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғонада Цингапурнинг Watchman Group Pte., Ltd компанияси иштирокида ижтимоий соҳа объектларида муқобил энергия манбаларини жорий этиш бошланади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров компаниянинг Ўзбекистондаги ижрочи директори Жемис Хиани қабул қилди.

Учрашувда вилоятимиздаги ижтимоий соҳа объектларига муқобил энергия манбаларини жорий этиш лойиҳасининг амалий босқичига ўтиш масаласи муҳокама қилинди. Май ойи якунига қадар танлаб олинган дастлабки объектларда намунавий тарзда лойиҳа ишлари амалга оширилиши маълум қилинди.

Икки томонлама манфаатли лойиҳанинг иқтисодий аҳамияти юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув давомида “Watchman Group Pte., Ltd” компанияси иштирокида Фарғонада истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, инвесторларни кенг жалб этиш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Билдирилган таклифлар доирасида ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг