Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Фарғонада 350 миллион долларлик инвестиция билан замонавий саноат зонаси ташкил этилади

Фарғонада 350 миллион долларлик инвестиция билан замонавий саноат зонаси ташкил этилади

Фарғонада 350 миллион долларлик инвестиция билан замонавий саноат зонаси ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Heyal Holding” компанияси таъсисчиси Вахдеттин Ҳейал ва компания архитекторлари билан учрашди.

Унда мазкур компания томонидан вилоятимизнинг Қува туманида амалга оширилиши режалаштирилаётган илғор тажрибалар асосида саноат зонасини ташкил этиш ва унга истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур йирик лойиҳа учун 350 млн доллар инвестиция йўналтирилиши кўзда тутилган. 15 дан ошиқ лойиҳалар жойлаштирилади. У ерда дўконлар, шоурумлар, конференция заллари, меҳмонхоналар, савдо марказлари ва яна қатор йирик иншоотлар ўрин олади.

Ишлаб чиқариш бинолари кўп қаватли ва “ақлли тизим” асосида ташкил этилади. Электр энергиясидан унумли фойдаланиш мақсадида қуёш панеллари ўрнатилади, экологик тозаликни таъминлаш учун чиқиндилар қайта ишланади. Шу билан бирга, лойиҳа доирасида касбга тайёрлаш маркази ташкил этилиб, маҳаллий мутахассислар тайёрланади.

Учрашувда дастлабки лойиҳа бўйича тақдимот ўтказилди.

Яқин кунларда Фарғонага малакали мутахассислар ташриф буюриб, лойиҳаларни биргаликда пухта тайёрлаб, ишга киришилади. 

Учрашув якунида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва “Heyal Holding” компанияси ўртасида ўзаро халқаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг