Валюта курслари 30/01/2026
$1 – 12199.10
UZS – 0.25%
€1 – 14585.24
UZS – -0.02%
₽1 – 160.49
UZS – 0.38%
Қидириш
Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи «Регапен» дори воситасининг қарийб 2,8 минг дона таблеткасини контрабанда қилиш ҳолати бартараф этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган “Жентра” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, мазкур шаҳарда истиқомат қилувчи, 1994 й.т. шахсга тегишли Қирғиз Республикасидан контрабанда қилинган 2797 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 2511-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилиш соғлиқ учун хавфли ҳисобланади.

У организм учун жиддий муаммолар ва ҳатто кучли қарамликни келтириб чиқаради. Юрак хуружи, асаб тизимидаги бузилишлар ва ички аъзоларни ишдан чиқаришга олиб келади. Энг аянчлиси, у ўлим ҳолатига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Шу боис, юртимизда бундай моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва рецептсиз сотилиши қатъиян таъқиқланиб, жавобгарлик белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР