Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Фарғона вилоятида кичик нефть қайта ишлаш заводи ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти Тошлоқ туманида кичик нефть қайта ишлаш заводини ташкил этиш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Корхона йиллик 150 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Лойиҳа доирасида 350 та янги иш ўрни яратилди, умумий инвестиция суммаси эса 25 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Лойиҳани амалга ошириш ташаббускори «PRIMERS TRADING FZC» компанияси бўлди.
Янги завод вилоятдаги ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришга ва Фарғона вилоятининг саноат салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.