Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Фарғона вилоятида боғча тарбияланувчилари оммавий заҳарланди

Фарғона вилоятида боғча тарбияланувчилари оммавий заҳарланди

Фарғона вилоятида боғча тарбияланувчилари оммавий заҳарланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти Олтиқўрғон тумани Қизилтепа қишлоғидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида оммавий озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди, деб хабар бермоқда ҳудудий Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати.

Дастлабки маълумотларга кўра, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган 13 нафар тарбияланувчи шифохонага ётқизилган. Боғча фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Ҳодиса сабабларини аниқлаш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда бошқа мутасадди идоралар томонидан комплекс текширув ўтказилмоқда.

Текширув натижалари ва кўрилган чоралар ҳақида қўшимча маълумот эълон қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг