Валюта курслари 27/08/2025
$1 – 12354.65
UZS – 0.4%
€1 – 14384.52
UZS – -0.03%
₽1 – 153.93
UZS – 0.9%
Қидириш
Иқтисод 27/08/2025 Фарғона вилояти ва Тянтсзин қурилиш материаллари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Фарғона вилояти ва Тянтсзин қурилиш материаллари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб, бир қатор учрашувлар ўтказилиб, якунида аниқ келишувларга эришилди.

Хусусан, Тянсзин шаҳрида 30 га яқин компаниялар иштирокида давра суҳбати ва B2B учрашувлар ўтказилди.

Унда Фарғона вилоятининг савдо-иқтисодий имкониятлари ҳақида тақдимот ўтказилди. Замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш каби йўналишларда келишувларга эришилди.

Шунингдек, Тянсзин янги қурилиш материаллари ассоциацияси билан ҳамкорлик битими имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг