Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Фарғона вилояти ва AHA компанияси электроника ва тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳа ривожлантирмоқда

Фарғона вилояти ва AHA компанияси электроника ва тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳа ривожлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Жанубий Кореянинг “AHA Co., Ltd” компанияси раҳбари Ку Ги Дони қабул қилди. Учрашувда Фарғона шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган электрон доскалар ва электр транспорт воситаларини зарядловчи станциялар ишлаб чиқариш истиқболли лойиҳаси муҳокама қилинди.

Лойиҳа қиймати 20 млн долларни ташкил этаётган корхонада ички истеъмол ва экспорт учун электрон доскалар (IFPD), EV зарядловчи станциялари, соғлиқни сақлаш тармоғи учун жиҳозлар ва бошқа маҳсулотларни маҳаллий тарзда ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш мақсад қилинган. Мулоқот давомида мазкур пилот лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш ва аниқ таклифлар асосида ҳамкорликда ишларни ташкиллаш юзасидан келишиб олинди.

Вилоят ҳокими янги ва ўзаро манфаатли бу каби инвестицион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканлигини яна бир бор таъкидлади. Учрашувда Корея халқаро университети ректори Парк Жун Хо ҳам иштирок этди.

Маълумот ўрнида, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси ўтган йил ноябрь ойида Жанубий Кореяга ташрифи чоғида “AHA Co., Ltd.” компаниясида бўлиб, ҳамкорлик бўйича келишувларга эришган. Мазкур келишувлар асосида ҳозирда амалий ишларга ўтилмоқда. “AHA Co., Ltd.” таълим ва тиббиёт соҳалари учун зарур жиҳозлар ва замонавий қурилмалар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги нуфузли компаниялардан бири ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг