Валюта курслари 25/11/2025
$1 – 11988.32
UZS – 0.14%
€1 – 13822.53
UZS – 0.18%
₽1 – 152.02
UZS – 0.14%
Қидириш
Фарғона вилояти пахта пояларини қайта ишлаш бўйича лойиҳани немис инвесторлари билан муҳокама қилмоқда

Фарғона вилояти пахта пояларини қайта ишлаш бўйича лойиҳани немис инвесторлари билан муҳокама қилмоқда

Фарғона вилояти пахта пояларини қайта ишлаш бўйича лойиҳани немис инвесторлари билан муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Германиянинг “Alcon Development GmbH” компаниясининг бошқарув директори Зия Газиев ҳамда унинг ҳамкори Қуреши Аҳсен Рашидни қабул қилди.

Мулоқот чоғида жорий йил июль ойи бошида вилоят делегациясининг Германияга қилган амалий ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг амалий босқичига ўтиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда меҳмонларга вилоятнинг инвестицион жозибадорлиги, географик жойлашувидаги афзалликлари ва мавжуд имкониятлари ҳақида маълумот берилди. 

Ўзбекистонда, хусусан, Фарғонада кенг майдонларда пахта етиштирилиши, натижада ғўзапояларини қайта ишлаш орқали қўшимча қийматга эга маҳсулотлар яратиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунга кўра, инвесторлар вилоятда амалга оширилиши режалаштирилаётган ғўзапояни қайта ишлаб, биочар — махсус кўмир тайёрлаш лойиҳасини тақдимот қилдилар. Бу жараёнда фойдаланиладиган замонавий пайролиз технологиясининг афзалликлари, лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги ҳамда экологик хавфсизликни таъминлашдаги ўрни ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. Лойиҳа орқали чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш имкониятларига эътибор қаратилди.

Хайрулло Бозоров бу каби истиқболли инвестиция лойиҳаларини доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди. Ташаббусни амалий босқичга ўтказиш юзасидан ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.

“Alcon Development GmbH” компанияси инфратузилма ва барқарор энергетика лойиҳаларини ривожлантиришга ихтисослашган компания бўлиб, асосан инфратузилма ва кўчмас мулк соҳаларида фаолият юритади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг