Валюта курслари 08/10/2025
$1 – 12038.68
UZS – 0.13%
€1 – 14044.32
UZS – 0.13%
₽1 – 146.62
UZS – 1.29%
Қидириш
Фарғона вилояти ҳокими кореялик инвесторлар билан электрон доскалар ва қувватлагич ускуналар ишлаб чиқариш лойиҳасини муҳокама қилди

Фарғона вилояти ҳокими кореялик инвесторлар билан электрон доскалар ва қувватлагич ускуналар ишлаб чиқариш лойиҳасини муҳокама қилди

Фарғона вилояти ҳокими кореялик инвесторлар билан электрон доскалар ва қувватлагич ускуналар ишлаб чиқариш лойиҳасини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Жанубий Кореянинг “AHA Co., Ltd” компанияси раҳбари Ку Ги Дони қабул қилди.

Учрашувда компания томонидан Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудида амалга оширилаётган замонавий электрон доскалар ва электр транспорт воситалари учун зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқариш бўйича пилот лойиҳанинг бориши ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу компания вилоятимиздаги лойиҳага 20 миллион доллар миқдорида сармоя киритмоқда. Янги корхонада ички бозор ва экспорт учун интерактив электрон доскалар (IFPD), электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар, тиббий жиҳозлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар маҳаллий тарзда ишлаб чиқарилади. Корхона келгуси йилдан фаолият бошлаши режалаштирилган бўлиб, тўла қувватда ишга тушгач 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Шу билан бирга, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш курслари ҳам ташкил этилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичида телевизорлар ишлаб чиқаришни  йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Учрашувда кореялик инвесторларнинг Фарғона вилоятига бўлган қизиқишлари ҳам алоҳида қайд этилди.

Вилоят делегациясининг октябрь ойида Жанубий Кореяга ташрифи доирасида бизнес-форум ташкил этиш, таълим, ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва бошқа йўналишларда янги келишувларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хорижий инвесторлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдириб, “AHA Co., Ltd” компанияси лойиҳасини амалга оширишда барча зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлади. 

Учрашувда келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари белгиланиб, амалий чора-тадбирлар келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг