Валюта курслари 16/12/2025
$1 – 12130.01
UZS – 0.27%
€1 – 14245.48
UZS – 0.36%
₽1 – 153.04
UZS – 0.84%
Қидириш
Фарғона вилояти энергия самарадорлигини ошириш учун Германиянинг GLOTECH компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Германиянинг «GLOTECH» компанияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда саноат корхоналари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик ва совутиш шамоллатиш тизимларида ортиқча энергия сарфисиз самарадорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Компания вакиллари замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда энергия самарадорлигини ошириш бўйича вилоятдаги 24 та ишлаб чиқариш, саноат ва ташкилотлардаги энергия сарфини ўрганишди.

Мулоқот давомида объектлардаги энергия сарф-харажатини камайтириш эвазига самарадорликни ошириш мумкин бўлган йўналишларга тўхталиб ўтилди. Ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга хизмат қилувчи таклифларни билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР