Фарғона вилояти CMIE компанияси билан қуввати 2–5 ГВт бўлган шамол энергетикаси лойиҳасини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев Хитойнинг “China Machinery International Engineering Design & Research Institute Co., Ltd.” (CMIE) компанияси бошқарув раиси Ванг Широнгни қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилоятида 2-5 ГВт қувватли шамол энергияси лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани, Фарғонада ҳам хитойлик сармоядорлар иштирокида қатор лойиҳалар йўлга қўйилаётгани, хорижий инвесторларга яратилаётган шарт-шароитлар туфайли янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кенгайиб бораётгани таъкидланди.
Мулоқотда Хитой компанияси фаолияти ҳақида ҳам маълумот берилди.
Учрашувда компания бой тажрибаси асосида Фарғонада амалга оширилиши кўзда тутилган шамол энергияси лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, уни амалга оширишдаги ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.