Валюта курслари 31/10/2025
$1 – 12025.22
UZS – 0.29%
€1 – 13969.70
UZS – 0.07%
₽1 – 149.36
UZS – -0.9%
Қидириш
Фарғона узумлари Япониядаги супермаркетларда сотилмоқда

Фарғона узумлари Япониядаги супермаркетларда сотилмоқда

Фарғона узумлари Япониядаги супермаркетларда сотилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил сентябрь ойида «Sherakhun» хусусий корхонаси томонидан “Washin Trading Co., Ltd” компаниясига дастлабки намуна сифатида юборилган узум япониялик импортёрлар томонидан юқори баҳоланиб, натижада томонлар ўртасида қиймати 1 миллион доллар бўлган экспорт шартномаси имзоланди.

Шартнома доирасида 28 сентябрь куни илк тижорий жўнатма амалга оширилиб, 1 тонна узум (“Келин бармоқ” ва “Қора кишмиш” навлари) Токио шаҳрига муваффақиятли етказиб берилди. Шу партия билан бирга намуна тариқасида анор ва хурмо маҳсулотлари ҳам юборилди.

Япониялик импортёрлар анор ва хурмо маҳсулотларини ҳам юқори баҳолаб, “Quva-Agro Star” МЧЖ билан янги экспорт шартномаси имзоланди. Мазкур шартнома асосида узум, анор ва хурмо маҳсулотларидан иборат 1 135 килограмм маҳсулот Япония давлатининг Токио шаҳрига экспорт қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг