Валюта курслари 22/09/2025
$1 – 12349.87
UZS – 0.29%
€1 – 14524.68
UZS – -0.38%
₽1 – 148.15
UZS – -0.07%
Қидириш
Фарғона шаҳрида технопарк қурилиши ва Хитойлик инвесторлар билан янги лойиҳалар муҳокама қилинди

Фарғона шаҳрида технопарк қурилиши ва Хитойлик инвесторлар билан янги лойиҳалар муҳокама қилинди
 

Фарғона шаҳрида технопарк қурилиши ва Хитойлик инвесторлар билан янги лойиҳалар муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Тяньцзинь шаҳри тижорат, савдо ва инвестициялар ассоциацияси раиси ўринбосари, Хух-Хото Савдо палатаси раҳбари Гао Вэй бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Вилоят раҳбари Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама стратегик шерикликнинг янги даврига кўтарилганини, Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва инвестиция ҳамкори эканлигини қайд этди. Сўнгги йилларда ҳудудлараро ҳамкорлик жадал ривожланиб, кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани, хусусан, вилоятимизда ҳам бу борада самарали ва манфаатли алоқалар йўлга қўйилганлиги таъкидланди.

Мулоқотда Фарғона вилояти ва Тяньцзинь шаҳри ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамда Савдо-саноат палаталари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Фарғона вилоятининг иқтисодий-инвестицион салоҳияти, мавжуд имкониятлар, махсус саноат зоналарида хорижий инвесторлар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

Хитойлик инвесторлар технопарк қуриш ва унга инвесторларни кенг жалб этиш, озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотларини замонавий қадоқлаш, ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ қатор таклифларни илгари сурдилар.

Вилоят раҳбари импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, уларда илғор технологиялардан фойдаланиш ва янги иш ўринларини яратиш муҳим бўлишлигини таъкидлади. Шунингдек, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмакка тайёр эканини билдирди ва ҳамкорлик чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР