Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
Фарғона шаҳар ҳокими Истанбул эркин зонаси тажрибаси билан танишди

Фарғона шаҳар ҳокими Истанбул эркин зонаси тажрибаси билан танишди

Фарғона шаҳар ҳокими Истанбул эркин зонаси тажрибаси билан танишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Истанбул саноат ва савдо эркин зонасида бўлиб, «DESBAŞ» бошқарув офиси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Туркияда хусусий сектор ер майдонида ташкил этилган биринчи эркин иқтисодий ҳудуд ҳисобланган Истанбул саноат ва савдо эркин зонаси 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, шу вақтдан бери «DESBAŞ» томонидан бошқариб келинади.

Мулоқотда вилоят ҳокими самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда, жумладан Фарғона вилоятида ҳам саноат зоналари кўпайиб бораётганлигини қайд этди, бу жараёнда Туркия тажрибасини ҳам ўрганиш муҳим эканлигига эътибор қаратди. Ушбу йўналишда ҳамкорлик алоқаларини боғлашга ишонч билдирди. 

Учрашувда мазкур саноат ва савдо эркин зонаси бўйича тақдимот ўтказилди.

Таъкидланганидек, Истанбул саноат ва савдо эркин зонаси 31 йиллик тажрибага ва умумий 100 миллиард долларлик савдо ҳажмига эга бўлган Туркиядаги етакчи эркин зоналардан бири ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда бу ерда 300 дан ортиқ компания ва 6000 дан ортиқ ходим фаолият юритмоқда.

Зонада фаолият олиб бораётган компаниялар асосан қуёш энергияси, автомобиль саноати учун эҳтиёт қисмлар, денгиз транспорт воситалари жиҳозлари, машинасозлик ва станоклар, электр-электроника, кимё, тўқимачилик, косметика соҳаларида ишлайди. 

Эркин зонада инвесторларга  инфратузилмаси тайёр ер майдонлари, бинолар, ёпиқ ишлаб чиқариш майдонлари, умумий ва хусусий омборхоналар, офислар, очиқ сақлаш майдонлари таклиф этилади. 

Барча инфратузилма ва бошқарув хизматлари кўрсатилади. 

Эркин зонада Туркия Савдо вазирлигининг Истанбул саноат ва савдо эркин зонаси дирекцияси ҳамда Истанбул чарм эркин зонаси Божхона дирекцияси фақат шу ҳудуд фойдаланувчиларига хизмат кўрсатадиган давлат ташкилотлари сифатида ишлайди.

Тақдимотда шулар хусусида батафсил маълумот берилди. 

Шундан сўнг текстиль билан боғлиқ барча кимёвий моддалар ишлаб чиқарувчи  "Dyesyn boya" кимя корхонаси фаолияти билан танишилди. 

Корхона 2022 йилда ташкил этилган. 20 млн доллар сармоя киритилган. 2024 йилда савдо айланмаси 10 млн долларни ташкил этган. Бу йил ушбу кўрсаткични 15 млн долларга етказиш мақсад қилинган. Илмий тадқиқот марказини борлиги билан бошқа шу каби корхоналардан ажралиб туради. Йилига 17 минг тонна тозалов моддалари ишлаб чиқарилади. 

Корхона раҳбари Ибраҳим Демир тақдимот ўтказиб, янги лойиҳалар бўйича маълумот берди. 
Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйиш режада борлигини маълум қилди. 

Шу куни иситиш қозонлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Gassero» корхонаси ҳам кўздан кечирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг