Валюта курслари 01/12/2025
$1 – 11940.95
UZS – 0.32%
€1 – 13814.49
UZS – 0.25%
₽1 – 152.68
UZS – 0.33%
Қидириш
Фарғона ҳокими Қўқонда “туризм кўчаси” яратишни топширди

Фарғона ҳокими Қўқонда “туризм кўчаси” яратишни топширди

Фарғона ҳокими Қўқонда “туризм кўчаси” яратишни топширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳрида олиб бораётган ўрганишлари доирасида туризмни ривожлантириш концепциясининг лойиҳаси билан танишди. Тегишли мутасаддилар иштирокида ўтказилган йиғилишда учта йўналиш бўйича ишлаб чиқилган концепцияни такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифа ва кўрсатмалар берилди.

Дастлаб намунавий лойиҳа сифатида “туризм кўчаси”ни ташкил этиш топширилди. Шу муносабат билан ҳар бир кўчада жойлашган тарихий обидаларнинг паспортларини яратиш, меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш шохобчалари ва сервис нуқталарини ташкил этиш, ҳунармандчилик дўконларини жойлаштириш каби муҳим ишлар белгилаб олинди.

Шунингдек, туризм масканларининг инфратузилмасини янада яхшилаш, транспорт ва йўл-инфратузилмаси билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал қилиш, объектларни хатловдан ўтказиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда самарасиз фойдаланилаётган бино ва иншоотлар таҳлили, саноат, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишларидаги топшириқлар ижроси муҳокама қилинди. Шаҳарда мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани, драйвер лойиҳалар етарли даражада ишлаб чиқилмаётгани танқид қилиниб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиллаб берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг