Валюта курслари 11/11/2025
$1 – 12014.94
UZS – -0.38%
€1 – 13900.08
UZS – -0.12%
₽1 – 148.31
UZS – -0.38%
Қидириш
Фарғона ҳокими MİSİAD билан қўшма инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Фарғона ҳокими MİSİAD билан қўшма инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Фарғона ҳокими MİSİAD билан қўшма инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркияда амалий ташриф билан бўлиб турган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров "MİSİAD"нинг Истанбул вилояти раиси Файзуллоҳ Жан ҳамда “YÜCELBAŞ GROUP” компанияси раҳбари Кадир Южелбаш билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

MİSİAD (Memleketçi Sanayici ve İş Adamları Derneği) —  турк ватанпарвар ишлаб чиқарувчилар ва ишбилармонлар уюшмаси бўлиб, иқтисодий ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 

Самимий мулоқот давомида туркиялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудудлараро муносабатларни кенгайтириш ҳамда турк инвесторларининг Фарғона вилоятига ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Учрашув якунида Фарғона вилояти ҳокимлиги, MİSİAD ва “YÜCELBAŞ GROUP” ўртасида ҳамкорлик  меморандуми имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг