Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Фарғона делегацияси Туркия бизнеси билан музокаралар олиб бормоқда

Фарғона делегацияси Туркия бизнеси билан музокаралар олиб бормоқда

Фарғона делегацияси Туркия бизнеси билан музокаралар олиб бормоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан Туркия Республикасида бўлиб турибди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилиб, барча соҳаларда изчил ривожланмоқда.

Бугунги кунда ҳудудлар даражасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиб, қўшма истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мазкур ташриф эса ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, Фарғонага туркиялик инвесторларни жалб этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Истанбул шаҳрида ўндан ортиқ турк компаниялари ва ишбилармон доира вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, самарали келишувларга эришилди.

“GOLD MARKET AND WHOLESALE PROJECT” компанияси раҳбари Меҳмет Ўзкан билан бўлган мулоқотда Фарғонада заргарлик йўналишида қўшма лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

Меҳмет Ўзкан раҳбарлик қилаётган компания Туркия заргарлик саноатида катта тажрибага эга. У мамлакатда илк бор оқ олтин ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ҳамда 1999 - йилда Германияда ишлаб чиқарилган CNC ускуналарини Туркияга олиб кирган. Бу янгилик миллий заргарлик саноатида янги технологик босқични бошлаб берди ва ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга яқинлаштирди.

Компания шунингдек, Туркиядаги энг йирик никоҳ ҳалқалари дўконини ташкил этган ҳамда “Gold Market” лойиҳасини амалга ошириш учун юқори малакали жамоани шакллантирган. Ҳозирда компания 950 дан зиёд ишлаб чиқарувчи ва устахоналар билан ҳамкорлик қилади. Бу эса маҳсулот сифатини таъминлаш ҳамда рақобатбардош нарх сиёсатини юритиш имконини беради.

Учрашувда вилоятимизда заргарлик йўналишида истиқболли лойиҳани амалга оширишга келишилди.

Шунингдек, туркиялик йирик компания раҳбарлари ва ишбилармонлар билан юзма юз мулоқотда қурилиш, таълим, тиббиёт, туризм каби йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. 

“Seda Metal Aluminium Facade Systems” компанияси раҳбари Энес Кавалчи билан учрашувда  алюмин профиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Туркия бўйлаб 13000 та туристик компанияларни бирлаштирган “Турсаб” компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, “Белгин тадбиркори” компанияси билан тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди.

Мулоқотлар якунида илғор тажрибалар асосида ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш борасида келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг