Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
Фарғона делегацияси турк компанияси билан 10 миллион долларлик шартнома имзолади

Фарғона делегацияси турк компанияси билан 10 миллион долларлик шартнома имзолади

Фарғона делегацияси турк компанияси билан 10 миллион долларлик шартнома имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда вилоят делегацияси расмий ташриф билан Туркия Республикасида бўлиб турибди. Ташриф доирасида делегация вакиллари саноат корхоналари ҳамда ишлаб чиқариш марказларида бўлиб, туркиялик ишбилармонлар билан муҳим ҳамкорлик келишувларига эришмоқда.

Хусусан, Love Maxx, Wowo Kids и Popshops корхоналарида болалар кийимлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилди. Учрашувларда «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси, “Қўқон технопарки” махсус саноат зонаси ҳамда «Бобошбек» ишлаб чиқариш ва савдо комплексида яратилган имкониятлар ҳақида тақдимотлар ўтказилди. Туркиялик ишбилармонларга Ўзбекистондаги маҳаллий бозорлар ва қўшни давлатларга маҳсулот етказиб беришдаги қулай шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Йилдирим тумани расмийлари билан музокаралар ўтказилиб, Учкўприк туманидаги «Бобошбек» ишлаб чиқариш ва савдо комплексида янги текстиль корхоналарини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Ташриф доирасида Visne Motors компанияси ва Kokand Bicycles МЧЖ ўртасида бензинли ва электроскутер маҳсулотлари ҳамда эҳтиёт қисмларини етказиб бериш бўйича 10 миллион долларлик шартнома имзоланди.

Келишувларни амалий босқичига ўтиш мақсадида туркиялик ишбилармонларнинг Фарғона вилоятига ноябрь ва декабрь ойларида ташрифлари режалаштирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг