Валюта курслари 18/12/2025
$1 – 12059.78
UZS – -0.38%
€1 – 14129.24
UZS – -0.73%
₽1 – 150.07
UZS – -1.63%
Қидириш
ФАО кўмагида мактабларда овқатланиш тизимини такомиллаштириш лойиҳаси якунланди

ФАО кўмагида мактабларда овқатланиш тизимини такомиллаштириш лойиҳаси якунланди

ФАО кўмагида мактабларда овқатланиш тизимини такомиллаштириш лойиҳаси якунланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда “Мактабда овқатланиш дастурини синовдан ўтказиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш ва соғлом овқатланишни яхшилашга кўмаклашиш” лойиҳасини амалга оширди.

Пойтахтимизда ушбу лойиҳанинг якуний семинари бўлиб ўтди. Тадбир лойиҳа доирасида эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш, амалий тажрибалар ва олинган сабоқларни муҳокама этиш, шунингдек мактабларда овқатланиш ташаббусларини барқарор ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқишга бағишланди.

Семинарда тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, ҳамкор ташкилотлар, экспертлар, синов-тажриба мактаблари, ота-оналар ва ўқувчилар вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар лойиҳа давомида қўлга киритилган натижалар ва самарали ёндашувлар билан ўртоқлашдилар.

Тадбир давомида Қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Нуриддин Қўшназаров сўзга чиқиб, мактабларда хавфсиз ва тўйимли овқатланишни таъминлаш болалар саломатлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигининг муҳим омили эканини, ФАО билан ҳамкорлик эса бу борада аниқ амалий натижалар бераётганини таъкидлади.

Лойиҳа доирасида мактабларда озиқ-овқат хавфсизлиги амалиётлари такомиллаштирилди, ўқув ва методик материаллар ишлаб чиқилди, тарғибот тадбирлари синовдан ўтказилди ҳамда институционал салоҳият мустаҳкамланди.

Якунда ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб ошхоналари ходимлари учун тайёрланган ўқув материаллари, шунингдек лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган видео ва коммуникация маҳсулотлари намойиш этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг