Валюта курслари 03/10/2025
$1 – 12099.72
UZS – 0.13%
€1 – 14223.22
UZS – 0.18%
₽1 – 148.90
UZS – 1.49%
Қидириш
Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийига айланади

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийига айланади

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийига айланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Италиялик мураббий ва «Олтин тўп–2006» совриндори Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланади. Бу ҳақда машҳур футбол инсайдери Фабрицио Романо хабар берди.

Унинг маълумотича, Каннаваро оғзаки тарзда жамоани 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида бошқаришга розилик билдирган.

«Шартноманинг асосий шартлари бўйича келишувга эришилган, расмий ҳужжатлар 24–48 соат ичида имзоланиши кутилмоқда», — деди Романо.

Аввалроқ Каннаваро Хорватиянинг «Динамо» Загреб, шунингдек Италиянинг «Удинезе» ва «Беневенто» клубларида фаолият юритган. Осиёда эса у Хитойнинг «Гуанчжоу», «Тяньцзинь Цюаньцзянь», «Гуанчжоу Эвергранд» клубларини, Хитой терма жамоасини, шунингдек Саудия Арабистонининг «Аль-Аҳли» ва «Аль-Наср» клубларини бошқарган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон терма жамоасини Темур Кападзе бошқариб келмоқда. 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади ва илк бор 48 та жамоани жамлайди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР