Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
ЕХҲТнинг давра суҳбати медиасаводхонлик ёшларни радикаллашувдан қандай ҳимоя қилиши мумкинлигини кўрсатди

ЕХҲТнинг давра суҳбати медиасаводхонлик ёшларни радикаллашувдан қандай ҳимоя қилиши мумкинлигини кўрсатди

ЕХҲТнинг давра суҳбати медиасаводхонлик ёшларни радикаллашувдан қандай ҳимоя қилиши мумкинлигини кўрсатди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4-5 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган минтақавий ЕХҲТ давра суҳбати ёшлар орасида радикаллашув ва зўравонликка олиб борувчи экстремизмнинг олдини олишда медиа саводхонликнинг муҳим аҳамиятини кўрсатди.

Унда журналистлар, фуқаролик жамияти вакиллари ва мутахассислар ёшларнинг онлайн ахборотни танқидий таҳлил қилишига ёрдам берувчи амалий ёндашувлар - радикал ёки зўравон ғояларни рад этувчи нарративлар яратишдан тортиб сунъий интеллект асосидаги воситаларгача - билан ўртоқлашдилар.

Тадбирда, шунингдек, аёлларни ҳимоя қилиш ва уларни кучайтиришга хизмат қилувчи гендер сезгир стратегиялар алоҳида таъкидланди. Шундай қилиб, онгли ва масъулиятли ахборот майдонида фаол бўлиш жамиятда ҳақиқий ўзгаришларга туртки бўлиши мумкинлиги яққол кўрсатилди.

Тадбир ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан журналистлар, фуқаролик жамияти фаоллари, ёш мутахассислар ва тадқиқотчилар иштирок этдилар.

Иштирокчилар минтақадаги муваффақиятли ташаббуслар, фактларни текширишнинг амалий усуллари ҳамда ахлоқий журналистика тамойилларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, медиа ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик ёшларнинг турли таҳдидларга нисбатан бардошлилигини қандай кучайтириши мумкинлиги ҳақида фикр алмашилди. Нотўғри ахборот ва зарарли онлайн мазмунга қарши курашиш учун янги воситалар ҳам тақдим этилди. Тадбир доирасида зўравон экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш бўйича тажриба ҳамда илғор амалиётларни алмашишда давом этадиган минтақавий экспертлар тармоғи ҳам йўлга қўйилди.

“Бугунги рақамли дунёда ҳақиқатни нотўғри ахборотдан ажратиш тобора қийинлашиб бормоқда. Интернетдан энг фаол фойдаланувчи қатлам сифатида ёшлар айнан сохта ахборотга энг кўп таъсирчан ҳисобланади. Шу боис медиа саводхонлик уларни ҳимоя қилувчи қалқон бўлиб хизмат қилиши керак. Агар ёшлар танқидий фикрлаш маданиятини ўз оиласи ва дўстлари орасида ҳам шакллантира олсалар, бу бутун жамиятнинг бардошлилигини кучайтиради,” - деди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунен.

Давра суҳбати давомида ижтимоий тармоқлардаги трендлар, блогерлар ва сунъий интеллект томонидан яратилаётган контент ёшларнинг дунёқарашига қандай таъсир кўрсатаётгани юзасидан жонли мунозаралар бўлиб ўтди. Иштирокчилар, бу жараёнларни тушуниш ёшлар орасида профилактика стратегияларини самарали ишлаб чиқиш ва ёшлар учун ҳақиқатан ҳам муҳим ва тушунарли мазмун яратишда жуда муҳим эканига келишиб олдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар ёшлар билан ишлаш, танқидий фикрлашни ривожлантириш ва хавфсиз медиа амалиётларини тарғиб қилишда ёрдам берадиган амалий воситалар, фойдали стратегиялар ва янги алоқаларни қўлга киритдилар.

Таъкидлаш жоизки, аввал ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида медиа саводхонлиги бўйича тренинглар ташкил этилган эди. Ушбу курслар журналистлар ва блогерларда нотўғри ахборотни аниқлаш, сохта янгиликларни таҳлил қилиш ва мазмун орқали ижтимоий масъулиятни тарғиб қилиш кўникмаларини оширди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг